Telegram Group Search
🥊🇺🇿🏆 Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жаҳон кубоги мусобақасида фахрли 3-ўринни эгаллади!

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жорий йилнинг 15-19-май кунлари кикбоксинг бўйича ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида юртимиз спортчилари 45 та медал шодасини қўлга киритди.

Дунёнинг 42 та мамлакатидан 3760 нафардан зиёд спортчи иштирок этган ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари –

🥇18 та олтин:
🥈8 та кумуш;
🥉19 та бронза
медаллари соҳиби бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📈 Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, барқарор ривожланиш ва шаҳарларни бошқариш бўйича тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлардан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Хитойга 5 кунлик хорижий стажировка дастурини ташкил этди.

Айни дамда Дастур иштирокчилари Хитойнинг Чэнгду шаҳрида бўлиб турубди. У ерда барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштиришга доир Хитой тажрибаси ўрганилмоқда.

Шунингдек, Дастур доирасида делегация аъзолари Сичуань провинциясининг Иқтисодий ҳамкорлик бюроси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш департаменти ва бошқа катор ташкилотларда бўлишади. Чэнгду шаҳрининг иқтисодий юксалиши билан боғлиқ объектларга ташриф буюрадилар.

📌 Стажировка дастури жорий йилнинг 20 майига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили АОКАда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 2024 йил якуни билан йилига 8 млн тонна йирик цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади ва республика бўйича жами қувватлар қарийб 40,8 млн тоннага етказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

⚡️Таҳлилларга кўра жорий йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича жами 4,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган (ўсиш 119,3 фоиз).

⚡️2024 йилда мавжуд корхоналар томонидан жами 16,7 млн тонна цемент ишлаб чиқариш режалаштирилган. Жорий йилнинг ўтган даврида биржа савдоларида сотилган 1 млн 756 минг тонна цемент истеъмолчиларга етказиб берилган.

⚡️Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ 2024 йилнинг 1 май кунидан эътиборан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан Болалар омбудсмани кузатув олиб бормоқда

Аниқланишича, жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган Р.М. (ўғил бола) ток уриши натижасида вафот этган.

Туман прокуратураси томонидан тузилган тезкор-тергов гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб ҳолат ўрганилганда, «Омондара» МФЙ, Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликда (150-170 см баландликда) ўтган электр симини вояга етмаган Р.М. ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, Р.М.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан «Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари» АЖга хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча ахборот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи томонидан миллий меросимизни тарғиб этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги режалар

АОКАда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори Гулабза Қаршиева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2024/2025-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ!

⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

🗂 Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

❗️ДИҚҚАТ
🗂 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи томонидан миллий меросимизни тарғиб этиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги режалар АОКАда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори Гулабза Қаршиева иштирокида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 1050 дан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялари сақланмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда музей директори Гулабза Қаршиева маълум қилди.


Музей фондида ХVI-ХVII асрларда яратилган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари мўйқаламига мансуб миниатюра асарлари нусхалари, ХVII аср охири ХVIII аср бошларига оид “Макка тасвири” миниатюраси, Бухоро, Самарқанд, Ҳирот, Табриз ва Исфахон каби машҳур мактаблар услубида яратилган миллий миниатюра намуналари, локли миниатюра намуналари, амалий санъат асарлари билан бирга, фаннинг турли соҳаларига оид қадимий ва ноёб қўлёзма асарлар сақланади.

Замонасининг уста хаттотлари томонидан куфи, сульс, насх, настаълиқ каби ёзув хатларида кўчирилган ва моҳир наққошлари - шамслар, зарварақлар ва гўзал нақшлар билан безаган қўлёзма ва тошбосма асарлар орасида ноёб намуналар мавжуд бўлиб, улар ХII, ХV-ХIХ асрлар китобат тарихини ўрганишда ҳамда илм-фан тараққиётида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Музейда Камолиддин Беҳзоднинг шогирди Қосим Али Чеҳракушойга ёзган мактубининг нусхаси сақланади.

Музей фонди 2018 йилда олиб борилган халқаро ҳамкорлик натижасида Туркия Республикаси Истанбул шаҳридаги Тўпқопи саройи музейи ҳамда Турк ва Ислом асарлари музейи фондида сақланаётган Самарқанд, Бухоро ва Ҳиротда китобат қилинган 18 та бадиий безакли қўлёзмаларга ишланган 150 дан ортиқ безаклар ва миниатюралар нусхалари бепул совға қилинган ва илк марта Ўзбекистонда намойиш этилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Айни вақтда "Қамчиқ" довонида қуюқ туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган

ЙҲХХ ахборот хизмати довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўрайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг Асосий кўрсаткичлари 2024 йил январь-апрель ойлари учун маълумот

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади" сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Маълум бўлишича, Бувайда тумани Мактаб ва Мактабгача таълим бўлимига қарашли Хорижий тилларга ихтисослашган мактабда жорий йилнинг 17 май куни алгебра дарсида 7-синф ўқувчиси Н.М. (қиз бола, 2010 йилда туғилган) синфдош ўртоғи Х.Х. (ўғил бола) билан оғзаки тортишиб, бир оз вақт ўтганидан сўнг синф хонасига мактаб директори Қ.Р. (аёл) кириб келган, алгебра ўқитувчиси унга ўқувчилар тортишганини айтган.

Мактаб директори Р.Қ. қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганлигини сўраб, рўмолни ечишни айтган. Н.М. мактаб директорига гўёки гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини айтгани учун директор қизни уриб, жароҳат етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📌Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилади:

🟣Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда;

🟣Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача

📌Жорий йилнинг 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга ушбу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 3 та йўналиш бўйича махсус совутгичли рефрижератор вагонларда ҳўл сабзавот ва меваларни ташиш нархлари белгиланганлиги тўғрисида хабар берди.

Тошкент – Москва (3485 км) — 45 098 доллар;

Тошкент – Илетск 1 (1777 км) — 30 042,5 доллар;

Тошкент – Минск (4033 км) — 60 647,5 доллар.

📌Нархлар 225 тонна юк билан 5 та вагондан иборат музлатгичли бўлим учун АҚШ долларида кўрсатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2024/2025-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ! ⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти…
❗️ИЖОД МАКТАБЛАРИ 2024/2025-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

⚡️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ижод мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Ижод мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
🗂Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

Ижод мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?

Ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2024/06/15 10:36:50
Back to Top
HTML Embed Code: